Seshanba, 26/02/03, 09:28
Приветствую Вас Гость | RSS
 
www.WEBMIR.uz
Главная | | Регистрация | Вход
Bo'limlar

Главная » 2012 » Февраль » 15 » Shou-Biznez olami...
14:07
Shou-Biznez olami...

"Истиқлол” санъат саройида 14 феврал - Бобур таваллудининг 529 йиллигига бағишланган "Шеър ва мусиқа” кечаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси кўмагида, севимли шоира Фарида Афрўз ғояси, Европа ва АҚШдаги  концерт лойиҳалари билан танилган [ ?] Феруза Муродова продюсерлигида ўтказилган ушбу мусиқий кеча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Эл ардоғидаги санъаткорлар ижросида Фарида Афрўз қаламига мансуб шеърлар билан куйланган қўшиқлар санъат шайдолари учун муносиб туҳфа бўлди. Дастурнинг мазмунан бойлиги маданий ҳордиқнинг лаззати бўла олди! Шоиранинг ёддан ўқиган ҳаётий шеърлари гулдорас қарсаклар билан қарши олинди. Қолган барча маълумотларни фактлар тарзида баён этишни лозим топдик:

1.Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Иқбол Мирзо каби юрт ардоғидаги халқ шоирлари ҳам концертда иштирок этди.

2.Фарида Афрўз "Style.Uz» санъат ҳафталигида намойиш этилган миллий либослардан бирида намоён бўлди.

3.Саҳна декорацияси миллий руҳни росмана ифода этиб, концерт файзини мустаҳкамлади.

4.Дилдора Ниёзова "Фаридам”ни куйлаб, концертнинг мусиқий қисмини очиб берган бўлса, Ғуломжон Ёқубов давом эттирди.

5.Муножот Йўлчиева дунё бўйлаб ўзбек хонандаси қандай бўлиши ҳақида хорижликлар учун миллий қиёфага айлангани рост: атласу адраси ҳар доимгидек ўзига ярашган. Фақат бу гал дўпписи ва узун ўрилган сочларидан воз кечган! Шундай кўркам соч турмагида келдики, афсус, бундан фақат саҳна ортидагилар баҳраманд бўлишди. Соч эмас бу, мажнунтолнинг бир даста йиғилган толлари...Устига гулчалар ҳам қўндирилганди!

6.Шаддод Ҳосила Раҳимова бу  сафар ораста куйлади. Саҳнада у ёқдан бу ёққа сакрамади!

7.Гулсанам Мамазоитова ўзини танитган ўша илк оммабоп таронаси "Ажаб ажаб”ни куйлаб, тезда кўздан ғойиб бўлди. Қўшиғида "Оқ куйлагим бор дейсан, ажаб-ажаб” дея куйлаб, унга тасдиқ сифатида оппоқ либосда саҳнани яйратиб юборди!

8.Мавлуда Асалхўжаеванинг бу чиқиши журналистлар танқидини бир баҳя тиндиради. Ахир, у миллий либосда, бачкана қилиқларсиз, жиддий тарзда қўшиқ куйлади. Бунақа мазмундор таронани унинг ижросида илк бора тинглашим! Ишқилиб, охиргиси бўлмаса яхшийди. Бўлар экан-ку, деб юборасиз, бехос. Мунгли мусиқа садолари остида Асадхўжаева "Болам, онанг қарияпти” дея куйлаб, кўзларни жиққа ёшга белади. Кейин қўшиқ ярмида, саҳнага тизза ташлади. Худди  шу ҳолни бундан бир неча йил олдин примадоннанинг Мустақиллик байрамида кузатгандик. Ўшанда Юлдуз "Элда бўлсин”ни куйлаганди. Асалхўжаева талабаликдан бери яқин дўсти Усмоновадан ўрнак олиб ё ўша энг юлдузли онларга ишқи кетибми, шу ҳолни такрор этди. Жуда ярашди. Бироқ, ўрнидан тури олмагани чатоқ бўлди. Узун куйлак этаги ҳалақит берган кўринади, аммо, хонанда яхши имправизация қўллади: ёрдамга мусиқачилардан бирини чақирди, унинг қўлидан ушлаб турар экан, "Қарияпман” деб секин вазиятдан чиқиб қўя қолди! Навбат хонанданинг шўх таронасига етди. "Бир қиз, бир ўғил, оилам бўлса бас” деб аёллар дардини куйлади. Экранда қўшиқнинг клипи намойиш этилиши ортиқча бўлди. Мавлуда одатдигидек шўхлигини бошлаб юборди, клипдаги видеотасивирлар ва қўшиқ мазмуни мутаносиблигини йўқотган. Бу ҳақда гапириб чарчадик. Дид етим қолса, бу ҳам ёмон экан. Майли, бир гап бўлар.  

9.Озодбек Назарбеков бу гал қўшиқлари билан эмас, янги имижи билан ҳаммани лол қолдирди. Йил сайин унинг дунёқараши кенгайиб, ҳар бир ҳаракатида жўяли маъно топиляпти. Кийиниш маданияти бобида эса Ғуломжон Ёқубовни аллақачон ортда қолдиришга эришди. Суратда кўриб турганигиздек, дид билан ошно тутинган, Назарбеков!

10.Дилноза Исмияминова, "Сарбон”, Ҳилола Ҳамидова ҳам ўзига хос чиқиш қилди.

11.Эр-хотин Шуҳрат Воҳидов ва Рушана Султонова кутилмаган олқишларга сабабчи бўлди.

12.Концерт финалини кўпчилик катта иштиёқ билан кутгани рост. Ахир, ахир...Зулайҳо Бойхонова ва Абдуҳошим Исмоилов катта шов-шувлардан кейин илк маротаба саҳнада! Бундай илиқ кутиб олишларини уларнинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак! Бойхонова "Дилимдагилар”ни куйлаб, шундай деди: "Халқсиз биз санъат аҳли ҳеч киммиз. Сизлар учун ҳамиша  ижодимиз, қўшиқларимиз билан хизматдимиз. Керак бўлса, жонимизни беришга тайёрмиз!”. Хонанда ижросидаги шўх қўшиқларга олтмишдан ошган Абдуҳошим Исмоилов ўша ёшлигидани ғайрат билан, мусиқанинг ичига кириб кетгудай кўзимиз қотган ғайриоддий ҳаракатлари билан жўшиб ғижжак чалди. Ҳамма хурсанд!

Хуллас, таассуротлар талай. Эзгулик ўлмасин! Юртимиз тинч, тантаналар, байрамлар, концертлар бардавом бўлсин! Нима дедингиз?!

Жасур ҲАМРОЕВ

Сўнгсўз ўрнида:  ушбу юқори савияда ташкил этилган концертнинг  ташаббускору ўз ҳиссасини аямаган барча инсонларга миннатдорчилик билдирамиз.

Категория: Shou-biznez olami | Просмотров: 975 | Добавил: TelePORT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Mini-Chat

Block title

Portal mamuryati:
Admin
Агент@mail.rudilshodbek_server@mail.ru
----------------------------

(+99890) 636-96-96
----------------------------
Агент@mail.ruАгент@mail.ruАгент@mail.ru


So'rovlar
Yangiliklar turi sizga yoqdimi ???
Всего ответов: 21


www.WEBMIR.uz ©2026-2011 | Barcha xuquqlar ximoyaga olingan

Сайт управляется системой uCoz