Ҳар бир интернет тармоғидан фойдаланувчи кӯпинча «Қандай қилиб интернетда пул ишласам?» деган саволни беришади. Афсус-ки, бу борада, ӯзбек тилида жуда ҳам кам матреиаллар берилган. Шунинг учун, мен «интернет тармоғида қандай қилиб пул ишлаш усуллари» ҳақида айтиб утмоқчиман.
Хозир кунда, интернет тармоғида пул ишлаш усуллари жудаям кӯп. Мен ӯзим интернет тармоғида қандай қилиб 100 доллар ишлаганим ҳақида ӯртоқлашмоқчиман.
Аввал, камгина бӯлсада, лекин интернет тармоғида реал пул ишлаш усуллари ҳақида айтиб ӯтаман.
Форум ва блогларда фикр-мулоҳазалар қолдириш.
Интернет
тармоғида кӯпгина форум ва блог эгалари, ӯз веб сайтларини
ривожлантириш мақсадида сиз ва бизга ӯхшаган блоггерларни қидирищадилар.
Ҳар бир қизиқарли материал ёки мулоҳаза учун, ӯша сайт эгалари пул
тӯлашадилар. Бу усул билан пул ишлаш учун, сиз сӯзга нотиқ бӯлишингиз
зарур. Рус ва инглиз тилларини мукаммал билишингиз зарур бӯлади.
Копирайтер ёки рерайтер.
Ҳозирги
пайтда, бу йӯналишда, кӯп пул ишласа бӯлади. Интернет тармоғида кундан
кунга веб сайтлар кӯпайиб бормоқда. Ҳар бир сайт эгаси, ӯз веб сайтини
қизиқарли ва фойдали маълумотлар билан тӯлдириш мақсадида копирайтер ёки рерайтер хизматларига кӯп мурожаат қилишадилар. Копирайтер ёки Рерайтер ким ӯзи? Улар нима иш бажарадилар? Копирайтер – аниқ бир мавзу асосида уникал мақола
ёзувчи. Шуни таъкидлаб ӯтиш зарур-ки, сиз ёзган мақола интернет
тармоғида бошқа сайтларда нашр этилмаган бӯлиши керак. Рус тилида
айтсак, мақоламиз «уникальный текстдан» иборат бӯлиши керак.
Рерайтер – интернет тармоғида аллакай нашр этилган
мақолаларни қайтадан, яъни синоним сӯзлардан фойдаланиб янги мақола
яратувчи. Бунинг қизиқарли томони шундаки, сиз бор бӯлган мақоладан янги
бир мақола яратасиз. Мақола маъноси сақланиб қолади, лекин бошқа
сӯзлардан тузилган бӯлади.
Интернет таржимон.
Агар сиз чет
тилларини мукаммал билсангиз, интернет тармоғида яхшигина пул ишлаб
олсангиз бӯлади. Бу усулнинг яхши тарафи шунда-ки, сиз уйда ӯтириб, ишга
бормай пул топишингиз мумкин.
Унутманг! Ӯзингизучун албатта, энг аввал электрон ҳамён очинг. WebMoney– электрон ҳамёнини сизга тавсия этаман, чунки кӯпчилик WebMoneyхизматларидан фойдаланишадилар.
Menimcha internet orqali pul ishlab bolmasa kerak.CHunki har bir saitda berilgan maslahatlarni oqib urganib qilib kordim.Umuman olganda zor emas ekan sababi ularni hammasi reklama uchun yozishar ekan.Masalan meni ozim 3-4ta klik uchun muljallahgan hatlarni oqib 1soatda 10cent ishlabman 3-4 sayida barvar ishlab.Balki sizlar ham qilib koprila ishlab topadigan yollari bolsa kerak dur6976@bk.ru